Зеленский Олий радага «ноқулайликлар» яратишга ваъда берди
Бўлғуси президентнинг айтишича, у Киев аҳолисига ноқулайликлар яратмаслик учун инаугурациясини 19 май – якшанба куни ўтказишни таклиф қилганди. Бироқ мамлакат парламенти – олий рада маросим 20 май – душанба куни ўтказилишига овоз берган.
“Кечиринг, илтимос, ҳаммамизни, олий радани кечиринг. Рада сизга ноқулайликлар яратди, ваъда бераман, биз ҳам уларга ноқулайликлар яратамиз”, деб айтган Зеленский ўз видеомурожаатида.
Комментарии (0)