Эрдўған Туркия С-500 мажмуаларини ишлаб чиқаришда иштирок этишини маълум қилди
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Эрдўған, шунингдек, С-400 мажмуаларининг хариди амалга ошириб бўлинганини тасдиқлаган.
Haberturk нашрининг таъкидлашича, Эрдўған Туркия Россияга С-500 мажмуаларини биргаликда ишлаб чиқариш учун 100 нафар муҳандис юборганини қўшимча қилган.
Туркия етакчиси Анқара АҚШнинг 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётларини олиш ниятидалигини айтган. “Эртами-кечми F-35’ни барибир оламиз”, деб айтган Туркия президенти.
Май бошида “Ростех” компанияси бош директори Сергей Чемезов Россия учун Туркия билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа соҳасида технологик ҳамкорликни ривожлантириш жуда муҳимлигини айтган.
Айни вақтда АҚШ Туркиянинг Россиядан С-400 мажмуаларини сотиб олишига қарши чиқмоқда.
Комментарии (0)