Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Вазирлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг динамикасини ва ижобий якунларини мамнуният билан эътироф этдилар.
Икки давлат ташқи ишлар вазирлари турли тармоқлардаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, хусусан Ўзбекистоннинг Афғонистонда йирик инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги таклифларини муҳокама қилдилар.
“Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари афғон можаросини ҳал этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш борасидаги сиёсий жараёнга қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар”, дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Комментарии (0)