< Порошенко Қрим татарларига мухторият бериш кераклигини айтди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Порошенко Қрим татарларига мухторият бериш кераклигини айтди

Порошенко Қрим татарларига мухторият бериш кераклигини айтди
Пётр Порошенко Қрим татарларига Украина таркибида миллий-ҳудудий мухторият беришга чақирди.
Украина президентининг мурожаати акс этган видео Facebook тармоғида эълон қилинди.  
Шу билан бирга, у Қрим ядро қуролини жойлаштириш учун плацдармга айланаётганини айтди. Порошенконинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати яриморолдан худди шу мақсадда фойдаланмоқчи. Шу боис у Россияга нисбатан халқаро босимни кучайтиришга чақирди.
Аввалроқ Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский Украина яриморолни қайтариб олишини айтганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий