Зеленский депутатларни сусткашлик қилишда айблади
“Парламент, ниҳоят, инаугурация санасини белгилади. Депутатларнинг ўйлашига деярли бир ой керак бўлди. Умид қиламанки, келгусида олий рада қарорларни бундай сусткашлик билан қабул қилмайди”, деб айтган Зеленский.
Зеленскийнинг инаугурацияси 20 май куни бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 10да бошланади. Аввалроқ бу сана учун 315 депутат овоз берган.
Зеленскийнинг ўзи инаугурацияси 19 майда ўтишини талаб қилганди. У шунингдек ушбу масала бўйича қарорни 14 майда қабул қилишга ваъда берган олий рада спикери Андрей Парубийни ёлғончиликда айблаган ва уни майда фирибгар деб атаган.
Комментарии (0)