Қозоғистон президенти совғага от олган полиция бошлиғини жазолашни буюрди
“Тургумбаевга Атирау вилояти полиция департаменти бошлиғига нисбатан ўзини нокамтар тутиши юзасидан хизмат тергови ўтказиш вазифаси топширилди. Қатъий чоралар кўрилади”, деб ёзган Тоқаев твиттерда.
Таъкидланишича, Дуйсембаевга қарши тергов у отни совғага олиб, сўнгра қўл остидагилари олқишлари остида уни минаётгани видеосининг ижтимоий тармоқларда тарқалгани билан боғланган.
Комментарии (0)