< Суданнинг собиқ президенти намойишчиларнинг ўлимига алоқадорликда айбланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Суданнинг собиқ президенти намойишчиларнинг ўлимига алоқадорликда айбланди

Суданнинг собиқ президенти намойишчиларнинг ўлимига алоқадорликда айбланди
Судан прокуратураси собиқ президент Умар ал-Баширни мамлакатда яқинда ўтган оммавий норозиликлар вақтида намойишчиларнинг ҳалок бўлишида айбламоқда. Бу ҳақда “Ан-Наҳор” нашри хабар берди.    
Нашр маълумотларига кўра, прокуратура баёнотида таъкидланишича, собиқ президент ва бошқа юқори лавозимли амалдорларнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги намойишчиларнинг ўлими билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича тергов қилинади.
Суданда 11 апрелда 4 ойлик норозиликлардан кейин ҳарбий тўнтарув содир этилди. Президент ҳокимиятдан четлатилиб, кейинроқ панжара ортига жўнатилган.
Аввалроқ Умар ал-Башир намойишчиларнинг ўлимидан ташқари, коррупциявий жиноятлар ва валюта билан кўзбўямачиликларда айбланаётгани, 1989 йилдаги тўнтарувдаги роли тергов қилинмоқчилиги маълум қилинган. 
Маълум қилинишича, ал-Башир 11 майдаги сўроқ вақтида коррупциядаги айбини тан олди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий