Шри-Ланкада зўравонликлар авж олаётгани сабабли ижтимоий тармоқлар блокланди
Reuters ахборот агентлигининг гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, 12 май куни оролнинг ғарбидаги Чилау шаҳрида бир неча ўн киши Facebook’да юз берган баҳсдан кейин масжидлар ва мусулмонларга тегишли дўконларни тошбўрон қилган.
Маҳаллий ОАВ ҳам шаҳар атрофидаги ҳудудларда 13 майга ўтар кечаси бир нечта кўнгилсиз воқеа юз берганини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларга аввал киритилган тақиқ оролдаги портлашлардан кейин 10 кун – 21 апрелдан 30 апрелгача амал қилганди.
Оролда 21 апрелда католик ва протестантлар томонидан Пасха байрами нишонланиши вақтида мамлакат тарихидаги энг йирик терактлар содир этилди. Мамлакат пойтахти Коломбо, Негомбо ва Баттикалоа шаҳарларидаги католик черковлар ва меҳмонхоналарда 8 та портлаш содир этилган. Охирги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 250 га яқин одам ҳалок бўлган.
Ҳукуматнинг фикрича, ҳужумлар ортида “Жамъат ат-Тавҳид ал-Ватания” гуруҳи турибди. Айни вақтда терактларга алоқадорликда гумон қилинган 100 дан кўпроқ одам ҳибсга олинган.
Комментарии (0)