< Литвада президент сайловларининг 2-босқичи ўтадиган бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Литвада президент сайловларининг 2-босқичи ўтадиган бўлди

Литвада президент сайловларининг 2-босқичи ўтадиган бўлди
Литвада 12 май куни ўтган президент сайловларида номзодларнинг бирортаси ғалаба учун зарурий бўлган 51 фоиз овозни тўплай олмади. 
Президент лавозими учун 9 номзод даъвогарлик қилган. Мустақил номзод Гитанас Науседа 30 фоиздан кўпроқ овоз билан етакчи бўлган. 2-ўринни 1 фоиз камроқ овоз тўплаган, собиқ молия вазири Ингрида Шимоните эгаллаган. Айнан шу икки номзод 26 май куни ўтадиган ҳал қилувчи 2-босқичда иштирок этади.
Яна бир номзод – бош вазир Саулюс Сквернялис 20 фоиз тўплаб, кейинги босқичга чиқа олмаганини мағлубият деб ҳисоблаб, 12 июлда истеъфога чиқишга ваъда берган. “Бу менга одамларнинг ишончи йўқлигини, мен ҳукуматни бошқара олмаслигимни англатади”, деб айтган амалдаги бош вазир.  
Литвада президент сайловлари билан бирга икки фуқароликни киритиш ва парламентдаги депутатлар корпусини 15 фоизга қисқартириш бўйича референдумлар ҳам ўтказилганди. Бироқ референдумлар сайловчилар иштироки паст бўлгани сабабли бўлиб ўтмаган деб топилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий