< Хитойдаги мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилган қозоқ фаолини уй қамоғида сақлаш муддати узайтирилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитойдаги мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилган қозоқ фаолини уй қамоғида сақлаш муддати узайтирилди

Хитойдаги мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилган қозоқ фаолини уй қамоғида сақлаш муддати узайтирилди
Қозоғистон пойтахти Нурсултонда 12 май куни апелляция суди хитойлик мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган фаол Серикжан Билашни уй қамоғида сақлаш муддатини 10 июнгача узайтириш тўғрисидаги аввалги суд инстанцияси қарорини ўзгартиришсиз қолдирди.
Полиция Билашни 10 март куни Олмаотада қўлга олган эди. Хитойда босимга учраётган этник қозоқлар ва бошқа мусулмонларга маънавий ва ҳуқуқий кўмак кўрсатаётгани ортидан қўлга олинган Билаш миллатлараро низо қўзғатишга уринишда айбланмоқда.
Серикжан Билаш Шинжон-Уйғур мухториятидаги “қайта тарбиялаш лагерлари”га қамалаётган миллионлаб мусулмон ҳуқуқини ҳимоя қилиб, Олмаотада қатор тадбирларни ўтказган эди.
13 февралда эса “Атажурт” нодавлат ташкилоти раҳбари Серикжан Билаш Олмаота туманлараро суди томонидан “давлат рўйхатидан ўтмаган ташкилотни тузиш ва аъзо бўлиш”да айбдор деб топилган ҳамда 252 минг танга, яъни 670 доллар жаримага тортилган.
Халқаро ташкилотлар Қозоғистон ҳукуматини Билашни озод этишга чақириб келмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий