Туркияда Facebook фойдаланувчиларнинг фотосуратлари тарқалиб кетганлиги туфайли жаримага тортилди
Бошқарманинг маълум қилишича, 2018 йилнинг 13 сентябридан 25 сентябригача Facebook фойдаланувчиларининг шахсий фотосуратлари учинчи шахслар учун очиқ бўлган. Қайд этилишича, KVKK Facebook вакилларига огоҳлантириш жўнатган.
"Аммо улардан жавоб келмади, натижада мазкур қоида бузишлар бўйича суриштирув ишлари бошланди. Бошқарма қарори билан ижтимоий тармоқ чора кўрмагани учун 1 миллион, Facebook томонидан қоида бузилишлар ҳақида ахборот берилмагани учун яна 550 минг лира жаримага тортилди", - дейилади бошқарма хабарида.
KVKK маълумотига кўра, мазкур қоида бузилиш натижасида Туркиядаги 300 мингга яқин фойдаланувчи жабрланган бўлиши мумкин.
Комментарии (0)