< Путин Эрдўғонни қандай таомлар билан сийлади? » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Путин Эрдўғонни қандай таомлар билан сийлади?

Путин Эрдўғонни қандай таомлар билан сийлади?
Россия президенти Владимир Путин ва туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 4 сентябрь куни Сочида бўлиб ўтган учрашувидаги тушлик менюси эълон қилинди. Бу ҳақда журналист Павел Зарубин хабар берди.
Менюдан иккита газак, шўрва, танловга асосан иккита иссиқ таом ва ширинлик ўрин олган. Жумладан, Туркия президенти яримдудланган форелдан тайёрланган бодринг ва авокадоли салат, помидор ва ернокли барабулка (балиқ), мол гўштидан харчо (грузин шўрваси) билан меҳмон қилинган.
Бундан ташқари, иссиқ таомлар қаторида исмалоқ соус ва сабзавотли кефал (майда денгиз балиғининг бир тури) ёки грилда пиширилган қўзи гўшти тўши ва пюре, десертга эса “Қуш сути” ширинлиги тортиқ қилинган. Шунингдек, дастурхондан икки турдаги рус виноси ҳам ўрин олган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий