< Трамп агар яна президент этиб сайланса, Байденни ҳибсга олишига шама қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Трамп агар яна президент этиб сайланса, Байденни ҳибсга олишига шама қилди

Трамп агар яна президент этиб сайланса, Байденни ҳибсга олишига шама қилди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилги сайловларда қайта сайланса, сиёсий душманларини қамоққа ташлашга ваъда берди.
Шу билан бирга, у Байденни ана шундай рақиблардан бири деб билишига шама қилди, дея хабар бермоқда Тhе Guardian нашри.
Журналист Трампдан президентлик пайтида Hillари Клинтонни ҳибсга олмаганидан афсусдами- йўқми, шунингдек, яна президент бўлса, ҳозирги «сиёсий душманлари"ни қамаб қўядими ёки йўқми, деб сўради. Трамп бунга ижобий жавоб қайтарди.
«Жавобим шундай: менинг бошқа иложим йўқ, чунки улар менга нисбатан шундай қилишяпти», — деди собиқ президент.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни ўзига қўйилган айбловларга алоқадор деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий