«Толибон» ШҲТга талаб қўйди
Афғонистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи давлат ҳисобланади, бироқ толиблар июн ойида бўлиб ўтган сўнгги саммитга таклиф қилинмаган. Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада баёнот берди.
«Афғонистон Ислом Амирлиги минтақа хавфсизлигини таъминлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштиришни яхшилаш мақсадида бундай учрашувларнинг ўтказилишини олқишлайди ва Афғонистоннинг бундай учрашувларда (кузатувчи мақомига эга) иштирокини ўзининг ажралмас ҳуқуқи деб билади», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни ШҲТга аъзо давлатлар онлайн кўринишда саммит ўтказганди. Унда Эрон ташкилотга расман аъзо бўлиб кирди.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)