< Ким Чен Ин тўсатдан ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларини текширди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ким Чен Ин тўсатдан ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларини текширди

Ким Чен Ин тўсатдан ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларини текширди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши қўшинлари 1017-сонли ҳарбий қисмига эълон қилинмаган ташриф билан келиб, унинг жанговар тайёргарлигини текшириш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлиги хабар тарқатди.
Таъкидланишича, базага келган Ким Чен Ин «навбатчи қирувчи самолётлар парвоз қилиши ва ҳавода қийин ҳамда мураккаб жанговар операцияларни бажариши ҳақида буйруқ берган». Шимолий Корея етакчиси тўсатдан ўтказилган текширувга ҳаво жанглари огоҳлантиришсиз олиб борилиши билан изоҳ берди.
Агентликдан қайд этишларича, учувчилар барча парвоз операцияларини «моҳирона ва аниқ» бажаришган.
Бундан олдин, Ким Чен Ин ҳарбий кучни мустаҳкамлаш ва атом энергетикасини ривожлантиришга ваъда берганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий