Ҳиндистон ўз қанотли ракетасини синовдан ўтказди
PTI ахборот агентлигининг маълум қилишича, 100 метр баландликда 0,7 Мах тезлик билан уча оладиган ракета 42 дақиқа 23 сониядан кейин нишонга теккан.
Ракета парвози ердаги радарлар ёрдамида кузатиб борилган.
Таъкидланишича, Nirbhay’нинг охирги муваффақиятли синовлари 2017 йил ноябрда ўтказилган. Шунингдек, 1,5 тонналик ракета 1500 кмгача узоқликдаги нишонларни ура олиши ва ядро заряди таший олиши маълум қилинган.
Комментарии (0)