Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Путинни ҳам ҳайратда қолдирди
Марказий Осиёдаги совуқ ҳаво ҳатто Россия президенти Владимир Путинни ҳам ҳайратда қолдирди. У аномал совуққа оид фикрларини ҳукумат билан иқтисодий масалалар бўйича йиғилишида маълум қилди.
«Қаранг, нима бўляпти: Европада ҳаво илиқ, Туркманистонда — бугун мен президент (Сердар Бердимуҳамедов) билан гаплашдим — минус 25. Туркманистонда! Ўзбекистонда — минус 23» — деди Россия президенти.
Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигининг 2023 йилги натижасини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун Россия барқарор захираларни сақлаб қолиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 9−10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмининг шимолий ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланди.
Энг кучли совуқ республика шимолида кечалари −20…−25 даражагача, Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −27…−30 даражагача кузатилди. Ўзгидромет прогнозига кўра, Ўзбекистон бўйлаб энг паст ҳарорат қийматлари сўнгги марта 2008 йилнинг январь ойида кузатилган.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)