Афғонистонлик собиқ жангчилар Украинадаги урушга ёлланмоқда. Уларни ёллаётганлар ким?
Ғарблик иттифоқчилар томонидан ўқитилган ва қуроллантирилган афғон коммандослари Афғонистон миллий армиясининг энг жанговар қисмлари саналган. Фото: GETTY IMAGES
2021 йил ёзида АҚШ ва унинг иттифоқчилари шошилинч равишда эвакуация бўлиб, тақдир ҳукмига ташлаб кетилган Афғонистон Миллий армиясининг сараланган махсус кучлари корпуси аъзолари ўзларига Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш бўйича таклиф тушаётганини айтишган.
Кўплаб афғон ҳарбийлари ва хавфсизлик соҳасидаги мутахассислар АҚШда таълим олган ва қарийб 20 йил мобайнида америкаликлар ва бошқа иттифоқчи кучлар билан бирга жанг қилган енгил пиёда бўлинмалари жанг майдонидаги вазиятни ўзгартиришда Россияга ёрдам бериши мумкин.
Ҳокимият «Толибон» қўлига ўтгач, Афғонистонда 20-30 минг коммандос қолиб кетди, фақат бир неча юз нафар катта офицерларни эвакуация қилишнинг имкони бўлган. Мамлакатда қолган махсус бўлинмалар жангчиларининг кўпчилиги қўлга тушиш ва қатл қилинишдан қочиб яширинган — толиблар ҳамон собиқ режим тарафдорларини фаоллик билан таъқиб қилмоқда.
Қўшма Штатлар Афғон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларини ташкил этиш учун қарийб 90 млрд доллар сарфлаган. Бу кучлар лаёқатсизлигини кўрсатиб, бир неча ҳафта ичида мамлакатни толибларга топширган бўлса-да, афғон махсус кучлари доимо ҳурматга сазовор бўлган, чунки улар Америка ва Британия махсус кучлари томонидан тайёрланган.
Собиқ афғон генерали Фарид Аҳмадийнинг тасдиқлашича, энди бу одамлар Украина ва Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун ёлланмоқда. Унинг сўзларига кўра, собиқ ҳарбийларга жозибали молиявий пакетлар таклиф қилинмоқда ва ҳатто айрим собиқ ҳарбийлар унга қўнғироқ қилиб, пул учун хорижий давлат қўшинларига ёлланиш қанчалик тўғри бўлиши борасида маслаҳат сўрашган.
Ўтмишда ўзи ҳам афғон махсус топшириқли кучлари зобити бўлган собиқ амалдор Foreign Policy нашри билан суҳбатда айтишича, Россия афғон жангчиларини «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси орқали ёлламоқда.
«Сизга айтишим мумкинки, ёлловчи — „Вагнер“. Улар бутун дунё бўйлаб одам йиғади. [Россия учун] хорижлик ҳарбийларни ёлловчи ягона ташкилот — бу „Вагнер“, уларнинг армияси эмас. Бу тахмин эмас, кўпчиликка маълум бўлган факт. Улардан ғарблик иттифоқчилар украинлар билан биргаликда жанг қилиши учун фойдалангани яхшироқ бўларди. Улар руслар учун жанг қилишни исташмайди; руслар — душман. Аммо улар бошқа нима қилсин?» деган у.
АҚШ Конгресси учун тайёрланган, ўтган йил ёзидаги муваффақиятсиз эвакуация тўғрисидаги махсус ҳисоботида америкалик конгрессмен Майкл Маккол ишсиз қолган афғон жангчилари «агар рақиблар, жумладан ИШИД каби халқаро террорчи гуруҳлар билан ёки Хитой, Россия ва Эрон каби давлат субъектлари билан ишлашга мажбур қилинса, улар АҚШ хавфсизлиги учун хавф туғдириши мумкинлиги"ни қайд этади.
Айрим баҳоларга кўра, Афғонистондаги махсус кучлар аъзолари бўлган 10 минггача собиқ ҳарбийлар Россия армияси учун жанг қилиш таклифини қабул қилиши мумкин.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)