Улар "ўқув-машқлар ўтказган": “Шимолий оқим”даги диверсия кимга керак эди?
"Шимолий оқим« портлашига оид воқеалар янада авж олмоқда. Кремль диверсияда АҚШни айблаётган бўлса, Европа айбдор сифатида Москвани кўрсатмоқда.
Ҳарбий таҳлилчилар эса ўз тахминларини олға суришмоқда — денгиз рельефи хусусиятлари сабаб шубҳа остидагилар сони камаймоқда. Ушбу теракт ортида ким турган бўлиши мумкин? Барчаси ҳақида ушбу РИА Новости материалида ўқишингиз мумкин.
Битта сувости кемаси
Американинг The Times газетаси таъкидлашича, бу билан Москва Европани энергетика инқирози пайтида „беқарорлаштирмоқчи“ бўлган. Аммо нима сабабдан Москва, шунчаки вентилларни ёпиб қўйиш ўрнига, нега ўз қувурларини портлашиши кераклигини тушунтириб ўтмаган.
Таҳлилчилар ҳам айнан шуни кўрсатишмоқда. Масалан, Швейцария разведкасининг собиқ ходими Жак Бо Radio Courtoisie га берган интервьюсида айтишича, газсиз Кремль Германияга босим ўтказишга бўлган ҳар қандай имкониятларини бой бериши мумкин. Устига-устак, гап кўп миллиардлик зарарлар ҳақида кетмоқда, чунки „оқим"ларни асосан Россия қурган.
Гўёки қувурлар бўйлаб торпедолар ўрнатган Россия сувости кемалари бўйича тахминлар ҳам экспертлар айтишича, асоссиз. Портлаш Борнхольм ороли яқинида Дания сувлари ҳудуддда содир бўлган. У ерда НАТОнинг кўплаб сувости разведка станциялари жойлаштирилган. Худди шундай аппаратура Болтиқ денгизининг бошқа ҳудудларида ҳам жойлаштирилган. НАТО мамлакатлари ҳарбийлари акваторияни туну кун тинглашади ва унда нималар бўлаётганини жуда яхши билишади.
Россиянинг сувости кемаси, батискаф ёки дрони газ қувурлари зонасига сездирмасдан кира олмайди. Бундан ташқари, бу ҳудуддаги денгиз унчалик чуқур эмас, тахминан 80 метр. Бундай чуқурликда сувости аппаратини ҳаттоки кемага қарши самолетдан кўриш мумкин.
Шунингдек, Болтиқ флоти қуроллари сафида атиги битта сувости кемаси бор : 877 «Палтус» проектидаги дизель-электрик сувости кемаси. Ушбу сувости кемалари бу каби диверсияларга мўлжалланмаган.
Россия Ҳарбий денгиз флотининг Болтиқбўйида атиги учта базаси бор: Калининград, Балтийск ва Кронштадда. Польша (Гдыня ва Свиноусьце портлари), Германия (Варнемюнде, Киль ва Эккернферде базалари), Дания (Фредериксхавн ва Корсер базалари), шунингдек, НАТОнинг янги аъзолари — Финляндия ва Швеция базаларидан парвоз қилиши мумкин бўлган Американинг «Посейдон"лари Россиянинг Болтиқдаги базаларини мунтазам кузатиб боради.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)