Путин Украинада ядро қуролидан фойдаланишга журъат этадими?
Бунинг эҳтимоли кичик, аммо истисно қилиб бўлмайди. Энг даҳшатли уруш сценарийсининг батафсил таҳлили.
Россиянинг ҳарбий доктринаси асосан ядро қуролидан фойдаланишга таянади. Лекин, биринчи навбатда гап унинг жанг майдонида тўғридан тўғри қўлланиши ҳақида эмас, балки эскалацияга тайёр эканини намойиш қилиш орқали рақибга босим ўтказиш ҳақида кетади.
Владимир Путин Украинага ядровий зарба бериш эҳтимоли ҳақида гапирганда, шу стратегияга мувофиқ иш тутяптими ёки йўқми, баҳолаш қийин. Россия Федерацияси қандай объектларга ҳужум қилиши мумкинлигини тахмин қилиш ҳам осон эмас. Экспертлар ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бугунги кунда нолга тенг бўлмаса-да, паст экани ва Москванинг зарба беришга тайёргарлиги ҳали бошланмагани ҳақида якдил фикрга эга. Акс ҳолда Ғарб разведкаси юқори эҳтимол билан буни пайқаган бўларди.
Россия ядро стратегияси ҳақида деярли ҳеч ким ҳеч нарса билмайди. «Медуза» унинг амалда қўлланиш истиқболларини таҳлил қилди.
Мақоланинг нисбатан қисқача мазмуни
Ядро қуроли россиялик ҳарбий назариётчилар томонидан мамлакат ҳарбий доктринасининг жуда муҳим қисми сифатида қаралади. Шу нуқтайи назардан, Россия ва АҚШ ўртасида чуқур фарқ бор. Бу 1980-йилларда «аниқлик инқилоби» деб номланган жараён натижасида юзага келди. У Америка учун ядро қуролини душманни «тийиб турувчи» энг муҳим восита мақомидан туширди ёки деярли маъносиз қилди.
Россия армияси, аксинча, ядро арсеналини (биринчи навбатда, ностратегик қуролларни) Ғарбнинг юқори технологияли қуролларига қарши туриши мумкин бўлган асосий кузир сифатида кўради. Уни қўллашнинг энг муҳим омили душманга психологик таъсир кўрсатиш, яъни эҳтимолий тажовуз тўхтатилгунга ва «Россияни қониқтирадиган шартларда» тинчлик сулҳи тузилгунга қадар эскалация даражасини оширишга тайёрлигини намойиш этиш ҳисобланади.
Бу вазифа билан солиштирганда, ҳарбий мақсадларга эришиш учун қуролдан тўғридан тўғри фойдаланиш иккинчи даражага тушади. Россиянинг тийиб туриш тизимига кўра, можаро бундай даражага етишидан олдин, у «тийиб туриш» зинапоясидан тўлиқ ўтиб олиши керак. Унинг ҳар бир зинасида ядро қуроли ёки ундан фойдаланиш таҳдиди ўз ролини бажаради. Бунда алоҳида эмас, балки бошқа таъсир турлари билан биргаликда: ядровий бўлмаган юқори аниқликдаги қуроллар, киберҳужумлар, иқтисодий чоралар ва бошқалар.
Шу билан бирга, ҳарбий стратеглар томонидан пухта ишлаб чиқилган бу тизим мудофаа уруши сценарийсидан келиб чиқади — бунда ҳимоя қилиниши керак бўлган нишонлар ҳақида аниқ тасаввур бўлади.
Аммо, янги ҳудудларни эгаллаб олиш билан боғлиқ тажовузкор уруш шароитида мудофаа стратегиясини қандай «шакллантириш» кераклиги тушунарсиз.
Россиянинг олий раҳбарияти назарияни амалда қандай талқин қилиши ҳам номаълум — чунки, ҳатто бунга нисбатан кам аҳамиятли ҳарбий қарорлар ҳам «қоида"ларга зид ҳолда қабул қилинган.
Ядро қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ ноаниқликлар жуда кўп: экспертлар кўпинча оддий нарсалар бўйича ҳам якдил эмас. Бироқ, шу билан бирга, ноаниқлик тийиб турувчи тизимнинг асосий хусусиятидир («хато эмас, балки хусусият»). Чунки кўп ҳолларда томонлар ўз сўзи ва ҳаракатини тушунтириш учун мақсадли равишда кенгроқ майдон қолдиради ва душманни эҳтимолий жавоб қандай бўлишини тахмин қилишга мажбурлайди.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)