Песков: Украина бўйича воситачиликни Россияга шарт қўйиш билан бошлаш номақбул
Воситачилик сайъ-ҳаракатларини Россияга нисбатан қандайдир шартлар билан бошлаш мантиқсиз ва номақбул. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди."Воситачилик сайъ-ҳаракатларини Россияга нисбатан қандайдир шартлар билан бошлаш, балки, бу мантиқсиз, бу нотўғри ва албатта, биз учун бу номақбул«, — деди Кремль вакили Украина можаросида европаликларнинг воситачилик имкониятига муносабат билдираётиб.
Унинг сўзларига кўра, европаликлар тинчлик музокараларига қараганда, урушни давом эттиришга эътибор қаратишни афзал билишмоқда.Шунингдек, Песков Украина бўйича АҚШнинг воситачилик жараёни тўхтаб қолганини маълум қилди.
Комментарии (0)