Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчи – Мирзиёев
Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат муносабатлари янги даврга қадам қўйганини қайд этди.
Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчидир, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги даврга кирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида маълум қилди.«Россия Ўзбекистон учун минтақадаги шунчаки қўшни эмас. Бу бизнинг вақт синовидан ўтган стратегик шеригимиз ва иттифоқчимиз. Бугун бизнинг муносабатларимиз янги даврга қадам қўйди. Ҳамкорлик кўп даражали ва кўп қиррали тус олди», — деди Мирзиёев.
Сўнгги 10 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси уч баробардан кўпроқ — 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларга ошди. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 50 миллиард доллардан ортади.
Комментарии (0)