< Эрдўғон ва Адлия вазири билан сунъий интеллектда сурат яратган эркак қамоққа олинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрдўғон ва Адлия вазири билан сунъий интеллектда сурат яратган эркак қамоққа олинди

Эрдўғон ва Адлия вазири билан сунъий интеллектда сурат яратган эркак қамоққа олинди
Туркиянинг Анқара шаҳрида 53 ёшли Меҳмет Чакмак сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган сохта суратларни WhatsApp орқали тарқатгани учун қамоққа олинди. Бу ҳақда Anadolu Agency хабар берди.
Маълум бўлишича, эркак ўзини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Адлия вазири Акин Гюрлек билан бирга тасвирловчи суратларни сунъий интеллект ёрдамида яратган. У ушбу тасвирларни WhatsApp’даги статусига жойлаштирган.
Тергов маълумотларига кўра, мазкур суратлар орқали у юқори мартабали давлат амалдорлари билан яқин алоқалари борлиги ҳақида тасаввур уйғотишга уринган.
Меҳмет Чакмак 23 сентябрь куни Анқаранинг Кечиорен туманидаги уйида қўлга олинган. Текширув давомида унинг илгари тўртта алоҳида жиноят бўйича судлангани аниқланган.
Унга нисбатан «нуфуз савдоси» ҳамда аҳоли орасида хавотир, қўрқув ёки ваҳима уйғотиш мақсадида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни очиқ тарқатиш билан боғлиқ моддалар асосида иш қўзғатилган. Кейинчалик у суд қарори билан қамоққа олинган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий