Северск ва Славянскка иттифоқдош қўшинларининг ҳужумлари шиддат билан ривожланмоқда
Иттифоқдош қўшинлар ҳужумлари сабабли Украина Қуролли Кучлари Северск шаҳрини ташлаб кетмоқда ва Славянск йўналишига қараб чекинишмоқда. Бироқ, Славянскнинг ўзи оловли яримдоирада шимол, шарқ ва жануб томондан қуршаб олинган.
Украин кучлари Киев режимининг Ғарб қуроллари ҳамда АҚШ ленд-лизининг Донбассда самарадорлигини намойиш этиш ниятига қарамасдан тарк этишмоқда.
Украин ҳарбий тузилмалари Северскдан жанглар билан қуршаб олинишлардан қочиб шаҳар атрофларига чиқишмоқда. Олдинга ҳаракат қилаётган рус қўшинлари ва ЛХР кучлари шимол ва жанубдан «кана"ларни ушлаб олишга ҳаракат қилмоқдалар. Северскнинг қўлдан бой берилиши УҚК учун Шимолий Донецк дарёсининг ўнг қирғоғидаги муҳим ҳудуд устидан назоратни йўқотишни ва Донбасс ҳудудидаги сўнгги мустаҳкамланган ҳудуд Славянск-Краматорскга ҳужум бошланишини англатади.
Славянскнинг шарқи ва жанубида иттифоқдош кучлар тезликда олдинга ҳаракат қилишмоқда ва аҳоли пунктларини озод қилишмоқда. Славянск шимолида ҳар юз метр учун қаттиқ жанглар давом этаётир. Душман катта йўқотишларга дучор бўлган ва ҳудудни ушлаб туриш учун доимий равишда сафарбар қилинган заҳирачиларни жанг оловига ташламоқда. Украин манбаларига кўра, «маневрли мудофаа"да УҚК ҳар куни 500 гача одам йўқотяпти. Жангларда ҳалок бўлаётганларнинг аниқ рақамларини келтириш эса қийин. Россия қўшинлари Северск яқинидаги УҚК мустаҳкамланган ҳудудларни «Солнцепёк"лар ёрдамида ёқиб юборишяпти.
Артемевск шаҳри яқинида, 20 км жануброқда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Бу ерда 12 июль куни УҚК 30-механизациялашган бригадасининг 180 нафар ҳарбий техникаси ҳаводан юқори аниқликдаги ракеталар ёрдамида йўқ қилинди. Бир кун аввал Часов Яр шаҳрида (Артемевск яқинида) УҚК 118 ҳудудий мудофаа бригадасининг 300 га яқин ҳарбий хизматчиси «Искандер"нинг аниқ зарбаси натижасида йўқ қилинди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, шахсий таркибда 70% душман тузилмалари нокаутга учраган.
Киев энди даҳшатли йўқотишларини дезертирлар ва бедарак йўқолганлар сифатида рўйхатга олиб яшира олмайди. Устига-устак президент Владимир Зеленский ҳарбийлардан барча йўналишларда қўшинларни кучайтиришни, ҳаттоки аслида кучи ва воситалари етишмаса ҳам қарши ҳужумга ўтишни талаб қилмоқда. Украинанинг асосий масхарабозига Ғарб учун навбатдаги спектакль кўрсатиб бериш сув ва ҳаводек муҳим, ҳеч бўлмаса 20 июлгача — «Рамштайн» контакт гуруҳи ва бошқа мамлакатлар мудофаа вазирларининг Украинага навбатдаги қурол етказиб беришни муҳокама қиладиган онлайн-учрашувга қадар.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)