Толиблар Американинг B-52 самолётини уриб туширишганини маълум қилишди
Хабар қилинишича, самолёт уриб туширилганлиги ҳақидаги хабар Twitter’да пайдо бўлган. Унда қайд этилишича, бомбардимончи самолётга Вашир округида зарба берилган. Зарбадан сўнг B-52 қулаб тушган, унинг бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Афғонистон ҳукумати ва АҚШ томони мазкур хабарга изоҳ бермади.
8 апрелда Баграмдаги НАТО авиабазасига ҳудкуш-террорчининг ҳужум қилиши оқибатида уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди.
Комментарии (0)