< Болгария президенти Украинадаги инқироз туфайли Европанинг куни битишини тахмин қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Болгария президенти Украинадаги инқироз туфайли Европанинг куни битишини тахмин қилди

Болгария президенти Украинадаги инқироз туфайли Европанинг куни битишини тахмин қилди
Украина атрофидаги инқирознинг давом этиши бутун Европанинг иқтисодий барбод бўлишига олиб келади. Бу ҳақда Болгария президенти Румен Радев маълум қилди.

«Бу Европанинг иқтисодий ўз ўзидан йўқ бўлиб кетишини англатади. Ва биз бу йўналиш сари боряпмиз», — деди Болгария етакчиси NTV телеканали эфирида.

Радев яқинда Украинага ҳарбий ёрдам юборишни маъқуллаган Болгария парламентини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Болгарияни можарога жалб этиш «хавфли қадамдир». Болгария президенти бунга ўхшаш кўмак хатарларга сабаб бўлишини таъкидлади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий