< Россия Арктикада АҚШга қаршилик кўрсата олмаслиги айтилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия Арктикада АҚШга қаршилик кўрсата олмаслиги айтилди

Россия Арктикада АҚШга қаршилик кўрсата олмаслиги айтилди
Арктиканинг музлик шароитида Россия ҳарбий денгиз флоти торпедалардан мустақил нишонга олувчи тизим ёқилган ҳолда бирон марта ўт очмади ва сўнгги лаҳзага қадар бундай шароитда ишончли тарзда мўлжалга олиш имкониятига эга бўлган «Физик-1» торпедаларига эга эмасди. Бу ҳақда ҳарбий мутахассис Максим Климов «Независимая газета»да ёзмоқда.
Мутахассис таъкидлашича, АҚШнинг шунга ўхшаш машқлари, масалан, ICEX (Ice Exercise) мунтазам равишда ўтказилмоқда. Экспертга кўра, Россия молиялаштиришнинг йўқлиги ва флот бўйича муаммоли масалалар ошкор бўлиб қолишидан хавфсираб бундай тадбирлардан воз кечган.
Климовнинг ёзишича, «эҳтимолий душман» ҳақиқий вазиятларга имкон қадар яқин бўлган ҳолатда қаттиқ ҳарбий тайёргарликни ўтаётган бир пайтда, Россия томони фақат «Арктик фитнесс» билан шуғулланмоқда.
«Натижада, Россия ҳарбий денгиз флотининг сув ости кучлари музлик шароитида жангга ярай олмаслиги бўйича вазиятга тушиб қолди. Шубҳасиз, бу вазият қабул қилиб бўлмас ва унинг ечими бўйича қатъий чоралар кўриш керак», - дея хулоса қилган Климов. 
Бундан олдин, америкалик адмирал Арктика бўйича баёнот берганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий