Путин яна бир бор Ғарбга таҳдид қилди. Унинг сўзларини қандай тушуниш мумкин?
Россия президенти Владимир Путин Ғарб томонидан Украинадаги вазиятга аралашув оқибатларидан огоҳлантириб, «яшин тезлигида жавоб» қайтаришни ваъда қилди.
«Агар кимдир бу ишларга четдан аралашмоқчи бўлса ва Россия учун стратегик характердаги таҳдид яратса, бизнинг қарши жавобимиз яшин тезлигида берилади. Бизда ҳеч ким мақтана олмайдиган барча инструментлар бор. Биз эса бу билан мақтанмаймиз, агар зарурат туғилса улардан фойдаланамиз. Буни барча билишини истардим. Бу борада барча қарорлар қабул қилинган», деди Владимир Путин сенаторлар қаршисида.
У яна бир марта украинларнинг Қрим ва Донбассга ҳужум қилиш режалари бўлганини таъкидлади ва россиялик ҳарбийлар «Россия қаршисида юзага келган реал хавф"нинг олдини олишганини айтди.
«Мамлакатимизга дўст бўлмаганлар йилдан йилга Украинани Россияга қарши қайраб, янги геосиёсий қурол ишлаб чиқишга уринди. Украинани Россия билан тўғридан тўғри тўқнашувга ундади, улар ҳатто Қрим ва Донбассга ҳужум режаларини ҳам тузганди», деди у.
Путин Россиянинг ҳаракатларини тўғри ва ўз вақтида қилинган ҳаракатлар деб атади ва Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт» режа бўйича кетаётганини қайд этди.
«Киев ҳукуматининг ядро қуроли юзасидан эътирозлари, Украина ҳудудида Ғарбнинг биологик лабораториялари ташкил қилинаётгани, мамлакатга энг замонавий қурол-яроғлар етказиб берилаётгани, бизнинг ушбу ҳаракатларга нисбатан реакциямиз тўғри ва ўз вақтида берилганини тасдиқлайди. Бизнинг офицерлар ўз бурчини қаҳрамонларча бажаришмоқда, барча вазифалар тўлиқ амалга оширилади», дея қўшимча қилди у.
Путин яна нималар деди:

- РФнинг дунёдаги мухолифларига шунчаки Россия каби улкан давлат керак эмас.Россия иқтисодиёти санкциялар таъсирида қуламасдан тик турибди.
Россиянинг хорижда кўплаб тарафдорлари бор.Ватанпарварлик — Россия давлатчилигининг муҳим асосларидан бири ва рус жамоатчилиги учун энг муҳим қадрият.
«Ватанпарварлик позициясини эгаллаган» журналистларни қўрқитишга уринишлар муваффақиятсизликка маҳкум.
Комментарии (0)