Алишер Усмоновнинг компанияси Россияда товарлар маркировкаси бўйича ягона операторга айланди
2017 йилда ташкил этилган ИТРМ’нинг 50 фоизи Алишер Усмоновнинг USM Holdings’ига, 25 фоизи - «Ростех» давлат корпорациясига, 25 фоизи - Almaz Capital бошқарувчи ҳамкори Александр Галицкийга тегишли. Бундан аввал ИТРМ турли соҳаларда маркировкалаш бўйича синов лойиҳалари оператори бўлган, 2019 йил 1 июндан бошлаб эса мўйнани маркировкалаш тизими операторига айланиши керак.
2019 йилда Россия ҳукумати атир-упалар, шина ва покришкалар, чойшаблар, фотокамералар ҳамда баъзи турдаги кийимларни мажбурий маркировкалашни жорий этишни режалаштирмоқда. 2024 йилга келиб маркировкалаш товарларнинг барча тоифаларига нисбатан татбиқ этилади.
Маркировкалашдан мақсад - савдо шаффофлигини ошириш ва сохта маҳсулотларга қарши кураш. Ҳар бир товар ишлаб чиқаришдан сотувга борадиган йўлгача кузатиш имконини берувчи махсус рақамли белгилар олиши лозим.
Бундан олдин, Алишер Усмонов Bloomberg рейтингида 16,3 млрд доллар билан 70-ўринни эгаллаганди.
Комментарии (0)