2018 йилда мигрантлар томонидан юртларига рекорд миқдорда пул ўтказилди
2017 йилда бу кўрсаткич 483 млрд долларни ташкил қилган. Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб, жумладан юқори даромадга эга давлатлар бўйича ўтказмаларнинг ҳажми 698 млрд долларни ташкил қилган.
Ўсиш АҚШда бандлик билан боғлиқ вазият ва иқтисодий кўрсаткичлар яхшилангани ҳамда Россия ва Форс кўрфази ҳамкорлик давлатларидан ўтказмалар ҳажми тиклангани билан боғланган.
Шимолий Осиё ва Тинч океани минтақасига пул ўтказмалари 2018 йилда 7 фоизга ошиб, 143 млрд долларни, Европа ва Марказий Осиёга эса 11 фоизга ошиб, 59 млрд долларни ташкил қилган. Таъкидланишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Марказий Осиёнинг пул ўтказмаларидан камроқ тобе давлатлари сифатида Россияда иқтисодий фаолликнинг барқарор тикланганидан фойда кўрган.
Шунингдек, мигрантлар томонидан Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларига 88 млрд доллар, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига 62 млрд доллар ҳамда Жанубий Осиёга 131 млрд доллар ўтказилган.
Комментарии (0)