Африканинг энг бой кишиси бойлигига ишонч ҳосил қилиш учун банкдан 10 млн долларни ечиб олди
Данготенинг сўзларига кўра, бойлиги 12-13 миллиард доллардан ошганида у буни шунчаки қоғозда ёзилган рақамлар деб ўйлаб қолган. Миллиардер банкка борган ва ҳисоб рақамидан пул ечиб олган.
«Мен 10 миллион доллар нақд пулни машинамга юклаб уйга келдим, уйда бу пулларни томоша қилдим ва "Яхши, энди пулим борлигига ишондим", дедим», — дейди Данготе.
У барча пулларни эртасига банкка топширган.
Данготе Африканинг энг бой кишиси ҳисобланади. Унинг бойлиги 10,6 миллиард доллар деб баҳоланади.
Комментарии (0)