< Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.

Бу йил Ўзбекистон билан Туркия ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилганига 30 йил, Стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганига 5 йил тўлди.
Ушбу ниҳол ҳамкорлик ривожида янги давр бошланаётгани, муштарак эзгу ниятларнинг рамзи бўлди, дейилади хабарда.

Мазкур хиёбонда бошқа ҳамкор давлатлар раҳбарлари эккан дарахтлар ҳам бор.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий