< Осмон ёпилди, портлаш садолари янгради: Саудия Арабистони пойтахтида нима юз берди? » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Осмон ёпилди, портлаш садолари янгради: Саудия Арабистони пойтахтида нима юз берди?

Осмон ёпилди, портлаш садолари янгради: Саудия Арабистони пойтахтида нима юз берди?
Сешанба тонгида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида кетма-кет кучли портлаш товушлари эшитилди. Франс Пресс (AFP) агентлигига таяниб Arab Journal нашрининг хабар беришича, кутилмаган портлашлар шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларда катта хавотир уйғотган. Ҳодиса ортидан Қиролликнинг шарқий минтақасида жойлашган муҳим ҳаво порти фавқулодда тартибда ёпилди.
Парвозлар тўхтатилди: Flightradar24 маълумотлариХалқаро авиақатновларни кузатиб борувчи Flightradar24 портали маълумотларига кўра, Саудия Арабистони шарқида жойлашган Қирол Фаҳд номидаги халқаро аэропорт ўз фаолиятини вақтинча тўлиқ тўхтатди. Аэропортга қўнаётган ва учиб кетиши керак бўлган ўнлаб рейслар бекор қилинган ёки муқобил йўналишларга бурилган.
Ҳозирча портлашларнинг аниқ сабаби ва ҳаво қатнови тўхтатилишининг тафсилотлари бўйича расмий Ар-Риёд тўлиқ баёнот бермади. ОАВ таҳлилларига кўра, бу воқеа Яман қуролли кучлари (ҳусийлар) томонидан Саудия Арабистонининг ҳарбий кампанияси ва блокадасига жавобан амалга оширилган навбатдаги дрон ёки ракета зарбалари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Комментарии (0)

Оставить комментарий