АҚШ Европанинг умумий қиймати 11 млрд долларлик маҳсулотларига бож тўлови жорий этади
"Жаҳон савдо ташкилоти Европа иттифоқининг Airbus фойдасига субсидия қилиши эндиликда Европанинг умумий қиймати 11 млрд долларлик маҳсулотларига бож тўлови жорий этадиган АҚШга салбий таъсир қилган деб ҳисобламоқда! ЕИ кўп йиллардан буён савдода Қўшма Штатлардан фойдаланиб келмоқда. Тез орада бунга чек қўйилади", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ савдо вакили Вашингтон ЕИ Airbus компаниясини субсидия қилишни тўхтатмаса, Европанинг умумий қиймати 11 млрд долларлик маҳсулотларига бож тўлови жорий этишни кўриб чиқаётганлигини маълум қилганди.
Божлар тўрт давлат: Франция, Германия, Испания ва Буюк Британияга тааллуқли бўлиши мумкин.
АҚШ ЕИнинг Airbus компаниясини субсидия қилиши йилига 11 миллиард доллар зарар келтиради деб ҳисобламоқда.
Airbus компанияси АҚШнинг янги божлари асоссиз эканлигини ва савдода кескинликка олиб келиши мумкинлигини билдирди. Еврокомиссия вакили эҳтимолий божларга жавоб чораси сифатида Boeing компаниясига нисбатан бож киритиши мумкинлигини маълум қилди.
Комментарии (0)