Урушнинг 29-куни якунлари: Зеленский ёрдам сўради, Ғарб ёрдам ваъда қилди
Пайшанба куни Россия Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаганига бир ой тўлди. Бу вақт мобайнида россияликлар армияси қўшни мамлакатдаги бирор йирик шаҳарни эгаллай олмади. Эгаллаб олинган кам сонли шаҳарлардан бири — Бердянскда — Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россиянинг йирик десант кораблини чўктирганини маълум қилди.
Экспертларнинг баҳоларига кўра, Украина армияси ҳозирча муҳим йўналишларда мудофаа чизиғини сақлаб туриш учун, айрим жойларда эса қарши ҳужумларга ўтиш учун ҳам етарли кучга эга.
Хусусан, Америка разведка хизматлари маълумотига кўра, Киев остониасида украин армияси Россия қўшинини шаҳар марказидан 55 км масофага чекинтирган ва уларни қуршовга олишга ҳаракат қилмоқда.
Ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Пайшанбага ўтар кечаси Россия армияси яна Киев, Харьков, Чернигов ва Мариуполни ўққа тутди.
Украина вице-премьери, вақтинча босиб олинган ҳудудлар реинтерацияси вазири Ирина Верешчукнинг маълумотига кўра, пайшанба куни еттита гуманитар йўлакда, жумладан Мариуполда Запорожьега тинч аҳолини эвакуация қилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилганди.
Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, пайшанбага ўтар кечаси Россия самолётлари 250 та (бир кун олдингидан 60тага кўп) жанговар парвозларни амалга ошириб, ҳарбий объектлар ва фуқаролик инфратузилмаларига зарба берган. Украина бош штабида қайд этилишича, бу уруш бошидан буён энг юқори кўрсаткич.
Манба:zamin.uz
Комментарии (0)