< Исроилда парламент сайловлари: Нетаньяху ўз лавозимини сақлаб қоладими? » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Исроилда парламент сайловлари: Нетаньяху ўз лавозимини сақлаб қоладими?

Исроилда парламент сайловлари: Нетаньяху ўз лавозимини сақлаб қоладими?
9 апрель куни Исроилда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, унинг якунларига кўра амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ўз лавозимини сақлаб қолиши ойдинлашади, дея хабар бермоқда Euronews.
Унинг асосий рақиби - Исроил Мудофаа армияси Бош штаби собиқ бошлиғи Бени Ганц. У «Кахоль-Лаван» (Исроил байроғи рангига кўра - «Оқ-кўклар») сиёсий блокига раҳбарлик қилади. Ганц бутун фаолияти давомида армия тузилмаларида хизмат қилган ва олдин сиёсатга деярли аралашмаган.
Бени Ганц
Фото: REUTERS
Бироқ ҳарбий хизмат юксак қадрланадиган Исроилда генерал Ганцнинг ҳаётий йўли кўпчиликда, айниқса, ҳарбий доираларда жуда ҳурмат қилинмоқда. Уни собиқ ҳамкасблари, Исроил собиқ мудофаа вазири Моше Яалон ва ЦАХАЛ (Исроил Мудофаа армияси) собиқ раҳбари Габи Ашкенази ҳам қўллаб-қувватлаб чиқди.
Агар Нетаньяхунинг партияси - «Ликуд» сайловларда ғалаба қозонса, унда у Исроил ҳукуматига бешинчи марта раҳбарлик қилади ва Исроил асосчиси Давид Бен-Гурионни ҳам ҳокимият тепасида қолиш муддати бўйича ортда қолдиради.
Таҳлилчилар қайси номзод нисбатан кўпроқ имкониятга эга эканлиги бўйича баҳс қилаётган бўлишса-да, уларнинг бари бир фикрни инкор этмаяпти: сайловолди пойгаси етакчилари Фаластин - Исроил можаросини барибир ҳал қила олмайди. Афтидан, улар ҳатто бундай вазифани ҳам ўз олдига қўймаяпти.
«Ким ғалаба қозониши муҳим эмас. Биньямин Нетаньяху ва Бени Ганц можарога ечим топа олмайди, аксинча, уни кескинлаштириб юборишлари мумкин, - дейди сиёсатшунос Маҳмур Абу Саид. - Нетаньяху эгаллаб олинган ҳудудларда яҳудийлар қишлоқларини қуриш давом этиши ва ҳаттоки, Иордан дарёси ғарбида ерларни эгаллаб олишга тайёр экани ҳақида маълум қилди. Ганц эса Фаластин муаммосини ҳал қилиш учун ҳақиқий режа тақдим этмади».
Бошқа номзодлар ўзаро таққосланганда, Нетаньяху бошқа вазн тоифасида экани, жаҳондаги қудратли давлатлар етакчилари билан яқин алоқадалиги ойдинлашади. Бироқ, Кнессетга сайловларда исроилликларни нафақат амалдаги бош вазирнинг ташқи сиёсий ютуқлари, балки мамлакат ичидаги вазият ҳам қизиқтиради.
Сайловлардан бир неча ой олдин Нетаньяхунинг позицияси қатор сиёсий зиддиятлар, шу жумладан коррупция бўйича қўйилган айбловлар туфайли бироз заифлашди. Бени Ганц алоқадор бўлган сўл марказчилар позицияси эса сезиларли даражада мустаҳкамланди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий