Афғонистонда 4 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди
Воқеа Кобул яқинидаги Баграм авиабазаси ёнида содир бўлган. Ярадорлар эвакуация қилинган.
АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили генерал-майор Дэвид Батлер бомба хавфсизлик конвойи ёнида портлаганини маълум қилган. Авиабазага ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
АҚШ ва НАТОнинг охирги маълумотларига кўра, 2019 йилда Афғонистонда 7 нафар америкалик ҳарбий, 2015 йилдан бери умумий ҳисобда 68 ҳарбий ҳалок бўлган.
Комментарии (0)