< Грузиядаги мактабларда битирув имтиҳонлари бекор қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Грузиядаги мактабларда битирув имтиҳонлари бекор қилинди

Грузиядаги мактабларда битирув имтиҳонлари бекор қилинди
Душанба куни Грузия парламенти мактабларнинг 11- ва 12-синф ўқувчилари учун битирув имтиҳонларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳукумат қонунчилик ташаббусини учинчи ўқишда маъқуллади.
Грузия мактабларида 12 синф мавжуд, битирув имтиҳонлари икки босқичда ўтказилган: 11- ва 12-синфда.
Қонунчилик органининг йиғилиши Грузия телекомпаниялари томонидан трансляция қилинди.
«Умумий таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар «Грузия Қонунчилик ахборотномаси» сайтида эълон қилинганидан кейин кучга киради.
Аввалроқ, Грузия Таълим вазирлиги ислоҳотлар доирасида 2019 йилдан ўн биринчи синф, 2020 йилдан эса - ўн иккинчи синф ўқувчилари учун битирув имтиҳонларини бекор қилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий