Тошкентдан Ростов ва Краснодарга парвозлар бекор қилинди
"Uzbekistan Airways« АЖ Ростов ва Краснодарга парвозлар бекор қилинганини маълум қилади.
„Uzbekistan Airways“ АЖ Россия Федерациясининг Ростов-на-Дону (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги муносабати билан, авиакомпания қуйидаги режалаштирилган мунтазам қатновлар бекор қилинганлигини маълум қилди:HY-9647/9648 Тошкент-Ростов-на-Дону-Тошкент йўналишида — 25, 27-феврал ва 2-март кунлари;HY-9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида — 27-феврал и 1-март кунлари;HY-3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида — 2-март куни.Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Манба:sputniknews-uz.com
Комментарии (0)