< Эрдўған: Туркия Сурияда операция ўтказишга тайёр » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрдўған: Туркия Сурияда операция ўтказишга тайёр

Эрдўған: Туркия Сурияда операция ўтказишга тайёр
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Сурияда янги операция ўтказишга тўлиқ тайёрлигини ва бу масалани Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилишини маълум қилди. У Москвага парвози олдидан ана шу фикрни билдирди.
"Бизда операция учун ҳамма нарса тайёр. Биз Сурия билан чегара бўйлаб барча зарур нарсаларни тайёрладик. Путин билан икки томонлама учрашувда буни муҳокама қиламиз", - деди у NTV телеканали эфирида.
Аввалроқ Эрдўған Вашингтон Анқарага АҚШнинг ракеталарга қарши мажмуалари Patriot бўйича Россия С-400 тизимларини харид қилиш шартномасидаги каби шартларни таклиф қила олмаганини айтганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий