< Украина мудофаа вазири: Россияга эвакуация қилинган Донбасс аҳолиси ўз уйларига қайтмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Украина мудофаа вазири: Россияга эвакуация қилинган Донбасс аҳолиси ўз уйларига қайтмоқда

Украина мудофаа вазири: Россияга эвакуация қилинган Донбасс аҳолиси ўз уйларига қайтмоқда
Украина мудофаа вазири Алексей Резников «1+1» телеканалига берган интервьюсида Донбассдан Россияга эвакуация қилинган фуқаролар мустақил равишда уйларига қайтаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу аҳолини Россияда «ҳеч ким боқмайди ва бошпана бермайди».

Вазир Россия ОАВларининг Донецк ва Луганск халқ республикаларидаги Украина фуқаролари оммавий равишда кўчирилаётгани тўғрисидаги хабарларини «майнавозчилик» деб атаган.

«Улар бир неча минг кишини намойишкорона олиб чиқди. Ҳозирда разведкамизнинг аниқ маълумотларига кўра, одамлар ўз уйларига мустақил равишда қайтмоқда. У ерда фуқароларни ҳеч ким боқмайди, бошпана бермайди. Бу ‘Мосфильм’ ёки уларда кино билан шуғулланувчилар учун ҳақиқий ‘постановка’», — дейди Резников.

Шунингдек, Украина мудофаа вазири Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми «эртага ёки индин» содир бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиришни ноўрин деб ҳисоблайди. «Ҳозирча Россиянинг зарба берувчи кучлари Украинани ўраб олган бирон бир жойда ҳали шакллантирилмаган. Шу сабаб эрта-индин ҳужум бўлиши ҳақида гапириш, менимча, ноўрин. Аммо бу хавф кам ёки таҳдид йўқлигини англатмайди», — дейди вазир.

Манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий