< "Толибон" Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадорлиги ҳақидаги гап-сўзларни рад этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

"Толибон" Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадорлиги ҳақидаги гап-сўзларни рад этди

"Толибон" Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадорлиги ҳақидаги гап-сўзларни рад этди

Афғонистон вақтинчалик ҳукуматининг ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид толиблар аввал-бошданоқ "Қозоғистондаги муаммоларни оқилона ва тинч йўл билан ҳал этишга чақирган"ини эслатди.

"Толибон" январ бошларида Қозоғистонда юз берган тартибсизликларда ҳаракат жангарилари иштирок этган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги айбловларни рад этади. Бу ҳақда Афғонистон вақтинчалик ҳукуматининг ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид ўз Twitter саҳифасида ёзди.

"Қатор ОАВ Қозоғистондаги тартибсизликларда айрим афғонистонликлар ҳам иштирок этгани тўғрисида россиялик расмий шахслардан иқтибос келтирмоқда. Биз бундай таъкидларни қатъиян рад этамиз. "Афғонистон ислом амирлиги" ҳеч кимга бошқа давлатларга зарар етказиш ёки ишларига аралашиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишига йўл қўймайди ва бунинг ҳеч қандай исботи йўқ", - деб ёзди у.

Шу билан бирга, Мужоҳид толиблар аввал-бошданоқ "Қозоғистондаги муаммоларни оқилона ва тинч йўл билан ҳал этишга чақирган"ини эслатиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, "Афғонистон ҳудудидан бошқа мамлакатларга нисбатан ҳеч қандай таҳдид бўлмайди".

10 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистондаги тартибсизликларда Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Афғонистон ҳамда Яқин Шарқ давлатларидан жангарилар қатнашганини айтганди.

31 январ куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Россия бу масалада қозоғистонлик ҳамкорларига тўлиқ ишонишини таъкидлаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий