АҚШ Ливиядаги қўшинларини бошқа жойга кўчирди
"АҚШ қуролли кучлари контингенти хавфсизлик шароити ёмонлашгани боис Ливиядан вақтинча кўчирилди. Биз жойлардаги вазиятни кузатишда давом этамиз ва вазиятдан келиб чиқиб АҚШ ҳарбийларини қайтариш имкониятини баҳолаймиз", - дейилади қўмондонлик хабарида.
Пайшанба куни Ливия миллий армияси қўмондони маршал Халифа Ҳафтар ўз кучларига Триполига ҳужум бошлашни буюрди. Хабарларга кўра, Ҳафтар қўшинлари Триполи жануби ғарбидаги бир нечта ҳудуд ҳамда Триполи халқаро аэропортини жангсиз қўлга киритган. Бундан ташқари, Гарьян шаҳри мэри шаҳар Ҳафтар армияси томонидан жангсиз ишғол этилганини маълум қилган.
Комментарии (0)