МДҲ мудофаа вазирлари 5 май куни Россияда учрашув ўтказишади
У шунингдек, яқин вақт ичида МДҲ шафелиги остида қатор тадбирлар ўтказилишини маълум қилди.
«31 май куни Ашхободда МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилади. Май ўрталарида Душанбеда махсус хизматлар раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади. Икки ҳафтадан сўнг МДҲ парламентлараро ассамблеяси йиғилиши ўтказилади. Унда ассамблеяга яқиндагина қўшилган Ўзбекистон парламенти делегацияси ҳам иштирок этади», деди у.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, 15-16 май кунлари Ашхободда илмий ва ижодий доиралар вакиллари форуми бўлиб ўтади.
Комментарии (0)