< Нигериядаги автоҳалокатда 20 киши ҳаётдан кўз юмди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Нигериядаги автоҳалокатда 20 киши ҳаётдан кўз юмди

Нигериядаги автоҳалокатда 20 киши ҳаётдан кўз юмди
Нигерия шимолидаги Кацина штатида юз берган автоҳалокатда камида 20 киши ҳалок бўлди ва 38 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Nation маҳаллий нашри хабар берди
Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси 6 апрель эрталаб Фунтуа шаҳри яқинидаги йўлда юз берган. Йўловчилар билан меъёридан ортиқ юкланган Mitsubishi автобуси ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни эплай олмаганда ағдарилиб кетган.
Йўловчилардан баъзилари воқеа жойида жон берган, жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий