Польша Германиядан 900 миллиард доллар талаб қилмоқда
Депутат уруш учун компенсация тўланиши мавзусининг Польша томонидан 30 йил эътиборсиз қолдирилганини шармандалик деб атаган. Унинг айтишича, ушбу қонун лойиҳасини Берлинга бериш учун фақат “Қонун ва адолат” партияси амалий чоралар кўрган.
Шевчакнинг таъкидлашича, компенсация талаби агар фашистлар Польшани талон-тарож қилмаганда ва у ерда оғир жиноятлар содир этмаганда ҳозирда Польша янада гуллаётган давлат бўлиши мумкинлиги билан боғланган.
“Германия репарацияни тўлаш учун муносиб молиявий маблағларни тайёрлаб қўйиши лозим”, деб айтган депутат.
Репарация мавзуси Польшада 2017 йилдан бошлаб муҳокама қилина бошланган. Польша ҳукумати мамлакат “Берлиннинг оккупация сиёсати сабабли Европанинг барча давлатларидан кўпроқ зиён кўрган” деб ҳисоблайди.
Германияда эса бирор-бир тўловга асос кўрмаётганлари, чунки Польша 1953 йилда репарациядан расман воз кечгани айтиб келинади.
Комментарии (0)