Россияда мигрантларга депортация учун харажатларни қоплаш мажбурияти юклатилиши мумкин
Ҳозирги кунда ушбу давлат қонунчилигида депортация қилинаётган мигрантларга мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича харажатларни қоплашга оид мажбурият юкловчи норма белгиланмаган. Россия Ички ишлар вазирлиги «Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартишлар киритишни таклиф қилмоқда.
Қонун лойиҳасини қабул қилиш бюджетдан қўшимча харажатларни талаб қилмайди, дейилади изоҳда. Жамоатчилик муҳокамаси 17 апрелга қадар давом этади. Ушбу ташаббус июль ойида кучга кириши режалаштирилмоқда.
Бундан олдин, Россия рублининг заифлашуви Ўзбекистон аҳолиси даромадига таъсир кўрсатгани хабар қилинганди.
Комментарии (0)