< Қозоғистон полицияси Оқтовдаги намойишчиларга қарши куч қўллашни бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Қозоғистон полицияси Оқтовдаги намойишчиларга қарши куч қўллашни бошлади

Қозоғистон полицияси Оқтовдаги намойишчиларга қарши куч қўллашни бошлади

Хабарларга кўра, намойишчилар Оқтов аэропорти йўлини тўсиб қўйишган.

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида полиция газ нархи ошишига қарши ўтказилаётган намойишчиларга нисбатан куч қўллашни бошлади, деб хабар берди “Лента”.
Хабарда айтилишича, полициячилар бир-бирларининг қўлларини чалиштириб, намойишчиларни куч билан сиқиб чиқармоқда.
Шунингдек, хабарларга кўра, намойишчилар Оқтов аэропорти йўлини тўсиб қўйишган.
2 январ куни Қозоғистоннинг Манғистов области Жанаўзан шаҳри аҳолиси газ нархи кўтарилганидан норозилик билдирган ва ҳукуматдан нархни икки бараварга камайтиришни талаб қилиб, намойишга чиққан. Намойишлар 3 январ куни ҳам давом этган.
3 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика ҳукуматига “Жанаўзандаги вазиятни зудлик билан кўриб чиқиш” бўйича топшириқ берганини маълум қилган.
Ўз навбатида, вазирлар маҳкамаси Манғистов областидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилганини ва газ нархини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини билдирган.
Аввалроқ Манғистов области маъмурий маркази Оқтов шаҳри аэропортига иккита ҳарбий-транспорт самолётлари етиб келгани хабар қилинганди.
Манғистов областидаги норозиликлар фонида республиканинг йирик шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий