Қозоғистон президенти илк давлат ташрифи билан Россияга келди
Бу Қозоғистон янги президентининг хорижга илк ташрифидир.
Кремль матбуот хизматининг хабар қилишича, икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб мавзулари, Евросиё ҳудудидаги интеграцион жараёнларнинг бориши ҳамда минтақадаги долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Музокаралар якунига кўра икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
19 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширди. 20 март кунидан бошлаб Тоқаев Қозоғистон президенти вазифасини бажаришга киришди.
Комментарии (0)