Хитойда суюлтирилган газ ташувчи дунёдаги энг катта танкерни қуриш режалаштирилмоқда
Келишув Шанхайда ўтаётган суюлтирилган табиий газ (СТГ) бўйича 19-халқаро анжуман ва кўргазма LNG2019 доирасида имзоланган. Кема сувга қачон туширилиши ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Шуниси маълумки, кейинги йил охирига ушбу лойиҳа бўйича техник ҳужжат тайёр бўлиши керак. Танкер 270 минг кубметр СТГ ташиши кутилмоқда.
Айни вақтда СТГни ташиш учун мўлжалланган дунёдаги энг катта танкер Қатарга тегишли Mozah кемаси бўлиб, у 2007 йилда сувга туширилган. Танкернинг узунлиги 345 метрни, эни 53,8 метрни ва баландлиги 34,7 метрни ташкил қилади, у 266 минг кубметр СТГ таший олади.
Комментарии (0)